Саратондан ҳимоя, магний ва керакли ёғлар:Ошқовоқ уруғи ақл бовар қилмас хусусиятларга эга

Қовоқ уруғлари таркибида оқсил, тўйинмаган ёғлар, бириктирувчи тўқима, магний, антиоксидантлар, жумладан феноллар ва флавоноидлар мавжуд.

Ўз навбатида, феноллар танадаги ҳужайраларга зарар етказувчи бирикмалар билан курашишга ёрдам беради, касалликлар ва эрта қаришнинг олдини олади.

Тана учун фойдали бўлган кенг кўламли моддалар билан боғлиқ флавоноидлар эса артериялар қаттиқлашуви, Альцгеймер ва саратон касалликларидан ҳимоя қилади. Феноллар сингари, флавоноидлар соғлом ҳужайраларга зарар етказувчи ва кучли яллиғланиш таъсирига эга бирикмаларга қарши туради.
Қизиғи, уруғларни қовуриш улардаги антиоксидант таъсирини янада кучайтириши мумкин.

Тадқиқотлар қовурилганидан кейин қовоқ уруғларида янаям кўпроқ феноллар ва флавоноидлар ҳосил бўлишини кўрсатган.
Уруғларда соғлом ёғлар мавжуд. Улар қондаги ёмон холестерин даражасини пасайтиради, бу эса юрак хасталиги ва инсульт хавфини камайтиради.

Ошқовоқ уруғлари магнийнинг энг яхши манбаидир. Ушбу минерал организмдаги 300 дан ортиқ реакциялар, жумладан, асаб тизими ва мушаклар ишлашини таъминлаш, соғлом иммунитет тизимини қўллаб-қувватлаш, юрак уриши барқарорлигини сақлаш ва суяклар мустаҳкамлиги учун зарурдир. Магний, шунингдек, танага энергия ишлаб чиқариш ва қондаги шакар даражасини назорат қилишга ёрдам беради.