Саудия Арабистони Британия коронавируси туфайли давлатга киришга қўйилган тақиқни бекор қилди
- 03.01.2021 12:42
- 68
- Хориж
Бу ҳақда Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги маълумотга асосланиб, Saudi Press Agency хабар бермоқда.
3 январдан эътиборан мамлакат чет эллардан ташриф буюрувчилар учун ўз чегараларини очди. Бироқ янги қоидаларга кўра, сўнгги 14 кун ичида Буюк Британия, Жанубий Африка ва вируснинг янги тури тарқалган бошқа давлатларда бўлган чет эллик фуқаролар мамлакатга кира олмайди. Шунингдек, Саудия Арабистони ҳудудига кириш истагидаги барча чет эл фуқаролари ПЦР тестининг салбий натижаларини тақдим этиши ва уч кундан 14 кунгача изоляцияда бўлишлари шарт.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Саудия Арабистони коронавируснинг янги тури хавфи туфайли қуруқликдаги чегараларини ёпиб, авиапарвозларни тўхтатган эди.