Сайловда ёшларнинг овози муҳим
Ёшлар марказида “Ёшларнинг сайлов жараёнлардаги иштироки: бунда депутатлар ва сиёсий партияларнинг роли” мавзусида ўтказилган конференцияда сайловда ёшларнинг овози муҳим экани таъкидланди.
Вилоят ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда олий таълим муассасалари талаба-ёшлари қатнашди.
Ҳар бир партия томонидан ўз фаолиятини акс эттирувчи стентлар ташкил этилиб, ёшларга тушунча берилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ўтган йиллар давомида ўтказилган сайлов жараёнлари, улардаги демократик принциплар ва сайловда ёшларнинг роли ҳақида гапирди. Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда сиёсий партиялар ва депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама этилди.
Конференцияда ёшлар фикр-мулоҳазаларини билдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Ғофуржон БОБОБЕКОВ.