Сайёр қабулда жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар кўриб чиқилди
- 22.07.2022 18:15
- 77
- Самарқанд
Тойлоқ туманида вилоят суди раиси Олимжон Ҳайитов, вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.
Дастлаб О.Ҳайитов бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, давлатимизнинг бу соҳадаги одилона сиёсати, мамлакатимиздаги бугунги сиёсий-ижтимоий вазият, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида тушунча берди.
Зарафшон маҳалласида яшовчи Н.Маҳмудов синов муддати чекловларини олиш бўйича мурожаат қилди. Турмуш ўртоғи билан ажрашган М.Раҳмонова алимент ундириш, Ж.Мустафоев судланганлик ҳолатини олиш борасида муражаат қилди.
Қабул жараёнида шу каби жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди. Айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги энг қиммат китоб
- Кеча, 19:40
- Ўқинг, қизиқ!
Ибратли воқеа: Ношукурлик
- Кеча, 19:36
- Мутолаа
Анталияда ноёб саркофаг топилди
- Кеча, 12:48
- Хориж
Муаллим нега мулзам бўлди?
- Кеча, 12:45
- Таълим