Сайёрадаги цивилизация етиб бормаган жойлар

Технологик ютуқлар ва Ернинг ҳар бир бурчагини ўрганилиши уринишларига қарамай, сайёрада замонавий одам ҳали ҳам ўз изини қолдирмаган жойлар бор. Бу жойлар дунёмиз ҳали кашф этилишини кутаётган сирларга бой эканлигидан далолат беради.
Суртсей ороли
Суртсей ороли бир неча ўн йиллар олдин юзага келган океан тубидаги ноёб қимматбаҳо тошдир. 1960 йилларда Исландия қирғоқларида сув ости вулқонининг тўсатдан ва кучли отилиши натижасида сувдан пайдо бўлган бу “гўдак” оролфан олами учун ҳақиқий сенсация бўлди.
Суртсей илмий жамоатчиликка экотизим шаклланишини бошиданоқ кузатиш имкониятини берувчи ноёб "оппоқ қоғоз" бўлиб хизмат қилади. Орол олимларга қандай қилиб турли хил ҳаёт шакллари янги ҳудудларга ўрнашиб олиши ва мавжуд шароитларга мослашишини ўрганиш имкониятини берган ҳақиқий табиий лабораторияга айланди.
Табиий лаборатория қийматини сақлаб қолиш ва унинг зиён етказилмаган ҳолатини таъминлаш учун Суртсей ороли сайёҳлар учун доимий ёпиқ ҳудуд деб эълон қилинди. Қирғоқларга алоҳида ҳолатларда, эҳтиёткорлик билан режалаштириш ва қатъий хавфсизлик чоралари кўрилгандан кейинфақат кичик доирадаги олимлар ва тадқиқотчилар қадам қўйишига рухсат берилади.
Экотизимнинг ўзгариши ва ривожланишини кузатиш учун замонавий технологиялар қўлланилади. Олимлар ўсимликларнинг ўсиш динамикаси, қумтепалар ҳаракати ва оролда юз берадиган бошқа жараёнларни унинг юзасига бевосита таъсир қилмасдан аэрофотосуратдан фойдаланиб, ўрганишлари мумкин.
Жавари водийси
Бразилиянинг чуқур тропик ўрмонларида табиат ва инсоннинг ёввойи ва азалий гўзаллигидан далолат берадиган ажойиб ва сирли Жавари водийси яширинган. Улуғвор тоғлар ва унумдор ўрмон оралиғида жойлашган бу танҳо ҳудудда икки мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган ўн тўртта қабила яшайди.
Ташқи дунёдан ажралиб, замонавий технология ва маданий таъсирлардан узоқда ривожланган водий аҳолиси ўзларининг қадимий анъана ва урф-одатларини сақлаб, табиат билан тўлиқ уйғунликда яшайди. Уларнинг асрлар давомида сайқалланганнайзага ўхшаш асбоблари оролда истиқомат қилувчилар санъати ва ҳунармандчилигининг тимсолидир. Бу қабилалар фақат табиат уларга берган нарсалардан фойдаланиб, ажойиб уй-рўзғор буюмлари ва маросим безакларини яратиб келишади.
Ноёб аҳолининг беқиёс қиймати ва заифлиги туфайли Бразилия ҳукумати уларнинг ташқи дунёдан изоляция қилинганлигини ҳисобга олиб, водийни ҳар қандай тажовузлардан ҳимоя қилишга қарор қилди.
Қаттиқ назорат ва чекловлар ушбу маданий ва табиий бойликлар сақланишини таъминлайди. Ушбу қабилаларни ўрганиш ёки алоқа қилиш бўйича барча уринишлар қатъий тартибга солинган. Барча чекловларга қарамай, дронлар каби замонавий технологиялар воситасида олимларга бу қабилалар ҳаётини хавфсиз масофадан ўрганиш ва ҳужжатлаштириш имконияти берилган.
Юқорида номлари келтирилган жойлар – дунёичидаги дунё, табиат жўшқинлиги ва чуқур илдизотган анъаналари уйғунлашган ноёб хазинадир. Бундай минтақалар бизга глобаллашув ватехнологик инновациялар даврида ҳам сайёрадаги борилиши қийин ва сирли жойлар борлиги ҳақидахабар бериб туради.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.