Сайёрамизда тугаб бораётган 7 муҳим манба

Дунёдаги хилма-хиллик ва тўкин-сочинлик қадимдан олимларни ҳайратга солиб келган. Ҳозирги кунда инсоният Ернинг деярли барча бойликларини топди ва ҳисоблаб чиқилган натижалар ажабланарли. Олимлар Ер бойликларининг аксарияти охирига етаётганидан хавотирда. Демак, тез орада инсоният дунёдаги ажойиб ва муҳим нарсалардан маҳрум бўлиши мумкин.

Сув

Музликларнинг эриши нафақат дунё океани сатҳининг кўтарилиши, балки дарё ва кўлларда мавжуд бўлган чучук сув захираларининг йўқолиши, шаҳар саноатидаги чиқиндилардан тортиб атом электростанциялари яқинидаги сув ҳавзаларининг ифлосланиши сабабли ичимлик суви тобора истеъмол қилишга яроқсиз ҳолга келиб қолмоқда. Назарий жиҳатдан янги манбалар Ернинг қаърида яширинган бўлиши керак. Аммо уларга эришиш жуда кўп вақт ва маблағ талаб қилади. Дастлабки ҳисоблашлар тоза ичимлик сувининг кескин танқислиги инсониятга камида 150 йилдан сўнг таҳдид солишини кўрсатмоқда.

Банан

Сўнгги йилларда банан плантацияларида замбуруғлар туфайли юзага келадиган касалликлар юқтириш ҳоллари тез-тез учраяпти. Дарахтлар тупроқдан сув ва озуқа моддаларини ололмаяпти. Касалликнинг янги турининг давоси йўқ. Мумкин бўлган ягона йўл – плантацияларда карантин эълон қилиб, касал ўсимликларни йўқ қилиш. Агар Австралиядан ташқари Африканинг шарқий минтақалари ва Индонезиядан замбуруғлар Лотин Америкасига етиб борадиган бўлса, унда глобал банан бозори қулаш хавфи остида қолади.

Асалари

Тадқиқотлар ҳатто, шаҳарлардан узоқда жойлашган қўриқхоналарда ҳам бу ҳашаротларнинг йўқ бўлиб кетиш ҳолларини аниқлади. Бундан инсон фаолиятининг жонли табиатга салбий таъсирининг миқёси илгари баҳоланмаганлигини хулоса қилиш мумкин. Асаларилар дунё экотизимидаги энг муҳим бўғинлардан бири ҳисобланади – маданий ва ёввойи ўсимликлар учун жарангдор чанглатувчи жуда зарур. Назарий жиҳатдан улар 30-70 йил ичида йўқ бўлиб кетиш билан таҳдид қилинмоқда ва уларни ҳатто наслчилик орқали қўллаб-қувватлаш ҳам ёрдам бермаслиги мумкин. Олимлар асаларидан кейин кофе, ошқовоқ ва кешью ёнғоғи йўқ бўлиб кетишидан хавотирда.

Олтин

Ушбу металнинг сўнгги намуналари Ер қаъридан қачон чиқариб олиниши тўғрисида яхлит фикр йўқ. Бу муҳлат 15 йилдан 110 йилгача ўзгариб турибди. Назарий жиҳатдану ўз фазилатларини йўқотмасдан ва қазиб олиш деярли имконсиз даражадаги чуқурликда Ернинг тошларида қолади. Қандай бўлмасин, одамларга заргарлик буюмлари кўринишида олтинни катта миқдорда сотиб олишга имкон берадиган нархлар сақланиб қолинади. Агар олтиндан фойдаланувчи алоҳида тармоқларнинг эҳтиёжи ҳақида гапирадиган бўлсак, захиралар кейинги асрларгача етарли даражада қазиб олинган.

Шоколад

Сўнгги йилларда какаоларнинг асосий етказиб берувчилари – Ғарбий Африка ва Жанубий Америка иқлим аномалияларидан азият чекмоқда. Шоколад плантанцияларига эса Moniliophthora roreri - чириш замбуруғи ҳужум қилмоқда. Бу биринчидан, какао танқислигини келтириб, нархини кўтаради. Иккинчидан, кўплаб фермерларни унчалик муаммоли бўлмаган экинларга ўтишга мажбур қилади. Бунга яхши ният билан бўлса-да, оловга ёғ қўшиб қўзиқоринларга чидамли ва 600 фоиз самарали бўлган какао дарахтлари навини яратиш учун курашаётган селекционерлар қўшилади. Янги шоколад одамга унчалик мазали бўлиб туюлмайди, деган тахминлар ҳам йўқ эмас. Эскиси эси одам учун камдан-кам учрайдиган тансиқ таомга айланади.

 Қум

Унинг чўллардаги захираси чексиз. Тошларнинг нафақат тоғ жинслари нураши натижасида, балки сув таъсирида ҳосил бўлган қумга эҳтиёжи  сабабли унинг асосий истеъмолчиси қурилиш соҳасидир. Бусиз инсон замонавий бетонни ололмайди. Агар хариталарда чўмилишга мўлжалланган пляжлар, табиий қўриқхоналар, деб аталган ҳудудлар ва технологик сабабларга кўра, қум қазиб олиш мумкин бўлмаган жойлар йўқотилса, кейинги 60 йил ичида қурилиш компаниялари унинг тақчиллигини бошдан кечириши мумкин. Айтганча, бу қурилган мажмуаларнинг нархини оширишга ҳам сабаб бўла олади.

Балиқ

ХIХ асрда камбағалларнинг озиқ-овқати ҳисобланган осётрларга мансуб баъзи бир балиқ турлари йўқолиб кетиш арафасида. Бундан ташқари, уларнинг кўп йиллик назоратсиз, ноқонуний овланиши ва жониворлар яшаш шароитининг ёмонлашуви браконьерликдан кейинги иккинчи сабабдир. Албатта, одам фермаларда кўплаб балиқларни кўпайтириши мумкин. Бу ҳатто иқтисодий нуқтаи назардан ҳам фойдали. Чунки бу  истеъмолчилар учун нархларни пасайтиради. Диетологлар эса сунъий ўстирилган балиқлар ўсишни рағбатлантирувчи гормонлар ва одамлар учун хавфли бўлган антибиотиклар ва ҳар хил қўшимчаларга тегишли бўлиши мумкинлигини айтишади.

Хулоса қилиб айтганда, бу тахминлар ҳозирча олдиндан қилинаётган ҳисоб-китобларнинг ўндан бир қисми, холос. Йўқолиб кетиш, шунингдек, ёввойи ноксимон дарахтларнинг бир қатор турлари, Гавайи Оролларининг рангли пляжлари, чигирткалар ва сурмага таҳдид солмоқда. Рўйхат деярли чексиз...

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.