“Сеҳрли бармоқлар”да бир олам маъно бор

Ҳунармандчилик ва амалий санъат инсон қўли ва қалби билан яратилган мўъжиза. У халқнинг руҳий бойлиги ва маданиятинини ўзида мужассамлаштиради.

Жумладан, Самарқанд чинниси ва амалий санъат намуналари юртимиз ҳунармандчилигини акс эттирувчи бебаҳо меросдир. Шундай санъат намуналиран бири Самарқанд шаҳридаги галереяда Моҳтоб Турдиева ва Абдували Набиевнинг “Сеҳирли бармоқлар” номли кўргазмасида намойиш этилди.

- Моҳтоб Турдиева томонидан яратилган чинни намуналари ўзбек халқининг деярли барча хонадонларига кириб борган, десак муболаға бўлмайди, - дейди республика "Ҳунарманд" уюшмаси раиси маслаҳатчиси Акобир Ҳакимов. - Ижодкорнинг чиннига ранг беришда нақшларнинг бетакрорлиги нафислиги билан бошқа ижодкорлардан ажралиб туради. Нақшлар асосан геометрик ва ўсимликсимон элементлардан иборат бўлиб, кўк, оқ, яшил ва қизил ранглар устунлик қилади. Идишларнинг усти махсус сир билан қопланади, бу эса уларни нафақат гўзал, балки мустаҳкам қилади.

Абдували Набиев эса амалий санъат устаси - маёлика услубида ижод қилиб, сирланган сопол буюмларни ранг-баранг нақшлар билан тасвирлаб, меъморчилик ёдгорликларининг безак элементлари сифатида ҳам кенг қўллаб келмоқда. Ижодкорнинг ютуғи шундаки, эски маёлика анъаналарини бугунги кунгача давом эттириб, жуда кўплаб архитектура ёдгорликларини безашда жонбозлик кўрсатмоқда.
Кўргазма давом этмоқда.