“Сенат раиси кубоги” мусобақасида депутат ва сенаторлар майдонга тушди
Самарқанд шаҳрида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақасининг минтақавий босқичи бўлиб ўтди.
Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, сенаторлар ва Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларидан иборат жамоалар спортнинг минифутбол ва бадминтон турлари бўйича ўзаро беллашди.
Унда минифутбол бўйича ўтказилган баҳснинг финал босқичида булунғурлик ва Навоий вилояти депутатлари майдонга тушди. Ғолиблик булунғурлик маҳаллий Кенгаш депутатларидан иборат жамоага насиб этди.
Бадминтон баҳсида эса навоийликларга тенг келадиган топилмади. Бу спорт турида булунғурликлар иккинчи, бухоролик депутатлар эса учинчи ўрин соҳиби бўлишди.