Сенат Раиси ва БАА Федерал Миллий Кенгаши Раиси ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташриф доирасида савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги, туризм масалалари бўйича ҳужжатлар, шунингдек, 10 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги битимлар имзоланди.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар, туристик ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган парламент фаолиятини, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат функцияларини самарали амалга ошириш, шунингдек, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар, илмий-техникавий, туристик ва бошқа соҳаларда қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётини ривожлантириш борасида ахборот ва тажриба алмашишни кенгайтириш каби масалаларни қамраб олган Олий Мажлис Сенати ва Бирлашган Араб Амирликлари Федерал Миллий Кенгаши ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.