Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Хитойга ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасида қатор тадбирлар кўзда тутилган.
Тақдимот ва йиғилишларда инвестиция соҳаси, ҳудудларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бошқарув компаниялари фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ва бошқа масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.
Ҳафта якунида давлатимиз раҳбари Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан Пекин шаҳридаги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Хитойда бўлади.