Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Шэньчжэнда осмонўпар бино чайқалишни бошлади, 15 мингга яқин киши эвакуация қилинди

Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида деярли 300 метр баландликдаги осмонўпар бино яна чайқала бошлади, юқори қаватдаги одамлардан чиқиб кетиш сўралди, деб ёзмоқда хитойлик оммавий ахборот воситалари.

291 метр баландликдаги SEG Plaza минораси 18 май куни маҳаллий вақт билан пешин вақтида чайқала бошлади. Ўша пайтда бинода 15 мингга яқин одам бўлган, улар 90 дақиқа ичида эвакуация қилинган. Ижтимоий тармоқларда фавқулодда вазият содир бўлган жойдан видеотасвирлар тарқалди. Унда оломон орқага қараб, ҳайратомуз бинодан қочаётгани акс этган.

Текширувдан сўнг маҳаллий ҳукумат осмонўпар бинонинг тебраниш, силжиш ва чўкиши кўрсаткичлари қабул қилинадиган меъёрда эканлиги, мутахассислар бинонинг асосий тузилиши ва бино атрофида аномалия топилмагани ва бино хавфсизлиги аниқланди.

ОАВ маълумотларига кўра, бугун, 20 май куни маҳаллий вақт билан соат 12:30 юқори қаватлардагилар яна ваҳимага тушишди. Бинода ишлайдиган ходимлар томонидан тақдим этилган видеоларда вентиляторлар, аквариумда сув чайқалаётгани акс этган. Ярим соат ўтгач, маъмурият юқори қаватдаги одамларни пастга тушишини сўрашган.

SEG Plaza – дунёдаги энг йирик электроника бозори ҳисобланган гавжум Хуацянбэй савдо ҳудудида жойлашган. Бинода турли маҳаллий компания офислари ва кўп қаватли электроника савдо марказлари жойлашган.