Шифокорларга Аллоҳ таолонинг ўзи ажру-мукофотлар берсин!
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андазалар асосида ривожлантириш йўлида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шу ўринда, бугунги кунда бутун дунёни ларзага солиб турган коронавирус (СOVID-19) инфекцияси бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади.
Мана шундай қалтис вазиятда ўз соғлигини кейинга суриб, инсонлар соломатлигини биринчи ўринга қўйган ва бу йўлда бор билими ва салоҳияти билан хизмат қилаётган тиббиёт ходимларининг хизматлари таҳсинга сазовор.
Жойларда барча мутасадди ташкилотлар қатори имом-хатибларимиз ҳам тиббиёт ходимларининг бу самарали хизматларини қадрлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жойлардаги шифохоналарга бормоқда.
Жумладан, Булунғур, Нарпай, Самарқанд ва Иштихон тумани бош имом-хатиблари туман марказий шифохоналарида ҳамшира ва шифокорлар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбат қурган ҳолда ҳақларига дуолар қилмоқда. Шунингдек, улар юз ниқобларини тиббиёт ҳадя қилдилар. Қолверса, вилоятдаги барча имом-хатиблар мана шундай улуғ касб эгалари билан учрашиб, уларга ўз ҳадяларини тақдим қилмоқда. Инсон соғлиги йўлида чин дилдан хизмат қилаётган бу савобли касб эгаларининг қилаётган хизматларига Аллоҳ таолонинг ўзи ажру-мукофотлар берсин!
Ундан ташқари Каттақўрғон тумани бош имом-хатиби ташаббуси билан “Уйда ўтириб, китоб ўқинг” акцияси эълон қилиниб, диний-маърифий китоблар тарқатилмоқда.
ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги ахборот хизмати.