Шоир ўзи ўқиган мактабга 200 та китоб совға қилди

Бугун юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида кенг кўламли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Булунғур туманидаги Килдон маҳалласидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида ҳам мазкур тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

Олимлар, ижодкорлар ва спортчилар иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ ўзи таҳсил олган ушбу муассаса кутубхонасига 200 дона энг сара асарлар жамланмасини совға қилди.