Солиқлар ўз вақтида тўланмаса пеня ҳисобланади

Солиқ кодексининг 120-моддасига  асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун ундириладиган пеня миқдорини ошишини назарда тутувчи ўзгартириш киритилди. Жумладан, пеня миқдори 0,033 фоиздан 0,045 фоизга оширилди, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, 0,06 фоиз қилиб белгиланди.