Совға

Суданнинг Нил штатидаги мактабда ўқитувчилардан бири ўқувчилардан имтиҳон олишга қарор қилади. Энг яхши натижа учун янги пойабзал совға этилишини айтади.

Болалар хурсанд бўлиб, қунт билан ёзишни бошлашади. Ярим соат ичида ҳамма ўз ишларини топширади ва деярли барчаси мукаммал жавоб беради. Ўқитувчи барчага ажойиб натижа учун, саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдиради... Лекин ўқитувчи совғани кимга беришда ўйланиб қолади.

Шундай бўлса-да, у муносиб ечимни топади... Ҳаммаси чин бўлиши учун у ҳар кимдан ўз исмини бир вараққа ёзиб, уни буклаб, бир қутича ичига солишларини ва бу қутичадан ўқитувчи биттасини олиб, номи чиққан ўқувчи ҳақиқий ғолибга айланишини эълон қилади.

Дарҳақиқат, ўқитувчи қутичанинг ичидан бир қоғозни чиқариб, ўқувчининг исмини ўқийди. "Вафаа Aбдел Карим"... У мукофот соҳиби.

Қиз Вафаа ўқитувчи ва барча болаларнинг қарсаклари остида кўз ёшлари билан олдинга қадам қўяди.

У барчага миннатдорлик билдиради ва ўқитувчисидан ўзи учун жуда зарур бўлган ушбу ажойиб совғани қабул қилиб олади.

У эски пойабзал кийишдан чарчаган, ота-онаси эса жуда камбағаллиги сабабли янгисини сотиб олиб беришолмаган.

Ўқитувчи мамнуният билан уйига қайтади ва бу воқеани у эрига йиғлаб айтиб беради.

Эри бундай воқеани хотинидан эшитганидан жуда хурсанд эди, аммо кўз ёшларининг боисини тушунолмай хотинидан сўрайди.

Қутини очиб қарасам, не кўз билан кўрайки, ҳамма унинг исмини ёзган экан. Ҳар бир қоғоз варағида "Вафаа Aбдул Карим" номи бор эди. Барча болалар унинг аҳволини пайқашган эди ва бу қизнинг фойдасига ўқувчилар совғадан воз кечишди...