Сохта “вирус блокатор”ларни пуллаётган шахс қўлга олинди
- 25.06.2020 13:12
- 496
- Саломатлик
Давлат божхона қўмитаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир қинғирликка чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинадаги йўловчи фуқаро О.В. шартли харидорга умумий қиймати 306 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган 2040 дона “вирус блокатор” воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, деб хабар берди ДБҚ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа