"Странжа": Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди
- 24.02.2022 16:44
- 205
- Спорт
София шаҳрида бокс бўйича нуфузли "Странжа" турнири ўтказилмоқда. Бугун мусобақа доирасида беш нафар боксчимиз рингга кўтарилди.
Афсуски, 57 килограмм вазн тоифасида Ситора Турдибекова россиялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. 75 килограмм вазнли Мавлуда Мавлонова ҳам россиялик рақибасидан енгилди.
Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов 51 килограмм вазн тоифасида россиялик рақибига қарши жанг ўтказди ва ғалабага эришди.
75 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Саиджамшид Жаъфаров швециялик рақибини катта устунлик билан мағлубиятга учратди.
+92 килограмм вазнли Лазизбек Муллажонов ҳам россиялик чарм қўлқоп устаси билан жанг ўтказди ва ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Теглар:
бокс