«Странжа». Ҳасанбой жангсиз кейинги босқичга йўл олди, уч боксчимиз қозоқ рақибни мағлуб этди
- 22.02.2022 10:55
- 130
- Спорт
Болгариянинг София шаҳрида 21 февраль куни бокс бўйича халқаро анъанавий Странжа Кубогининг иккинчи кунги баҳслари бўлиб ўтди.
-52 кг. вазн тоифасидаги боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов италиялик Скиасса Томмосага қарши рингга чиқиши керак эди. Бироқ, номаълум сабабга кўра, рақиб жангга чиқмади. Дўсматов автоматик тарзда ғалабани қўлга киритди ва кейинги босқичга йўл олди.
Қизлар ўртасида -52 кг. вазнли Турсуной Раҳимова қозоғистонлик рақибасини мағлубиятга учратди.
-63,5 кг. вазн тоифасида Мужибилло Турсунов "Странжа"даги иккинчи жангида қозоғистонлик рақибидан устун келди.
-57 кг. вазнли Ситора Турдибекова ҳам қозоғистонлик рақибасидан устун келди.
-69 кг. вазн тоифасида Жаҳонгир Раҳмонов италиялик боксчига қарши рингга кўтарилди ва ғалабага эришди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа