Судьялар олий кенгашининг қарори билан...

Абдураззоқов Абдусаттор Азаматович – судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига, шундан беш йил муддатга жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани судининг раиси лавозимига тайинланди.
Эргашев Марат Анварович – судьялик ваколати муддати даврига вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Тойлоқ тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.


Олтибоев Абдиҳаким Маннонович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати.