Сув париси, қадимий Александр кутубхонаси сири, Суриядаги Троян уруши тасвири

Яқинда Калифорнияда полиция ғалати аёл билан тўқнаш келди. У кечаси соат 3:00 ларда кўл бўйида қандай пайдо бўлганини тушунтириб беролмади. “ Мен сув парисиман, кўзини очсам, қирғоқда ётибман”, дея олди у.

Уни касалхонага олиб боришди. Врачлар амнезия – қонсизлик деб ташхис қўйишди. Бироқ уларни аёлнинг оёқ-қўл панжалари сувда яшовчиларники сингари сузгич пардали эканлиги ҳайратда қолдирди... Бу ғайриоддий ҳодиса ҳақида расмий ҳужжатларда қайд этилди.

Китоб бермаган шаҳарга киритилмаган

Александр кутубхонаси қадимги дунёнинг энг йирик кутубхоналаридан бири. Унинг жавонларида ярим миллионтагача китоб сақланган.

Жарроҳ ва файласуф Галенни гувоҳлик беришича, кутубхона фондини тўлдириш учун қонун бўлган. Унга кўра, шаҳарга кирган ҳар қандай кема бортидаги китобларни топшириш шарт бўлган.

Кутубхона ходимлари уларни кўчирилган нусхасини қайтариб беришган. Асл нусха кутубхонада қолдирилган.

Троян уруши тасвири

Суриянинг 2018 йилда исёнчилардан қайтариб олинган Растан шаҳрида археологлар улкан - 120 квадрат метр майдонни эгаллаган мозаика расмни аниқладилар. У тахминан 1600 йил аввал рангли тош парчаларини деворга ёпиштириш – мозаика усулидаги тасвирдир.

Тадқиқотчилар таькидлашича, мозаикада Троян уруши акс этган. Мозаикада жанг қилаётган аскарлар, қуроллар, қалқонлар, ҳатто жангчиларнинг исмларини аксини топган. Троянликлар тарафида жангда иштирок этган амазонка аёллари ҳам мозаикада жуда аниқ тасвирланган. Шу пайтгача қадимги мозаикаларда амазонкаларнинг бундай тасвири кам учрарди.

Т.Шомуродов тайёрлади.