Сув парисими ёки моллюска? Денгиз фариштаси (клион) сузаётгани акс этган видеотасвир Twitter фойдаланувчиларини “мўъжизага ишониш”га ундади

“Ҳеч, қачон бунақасини кўрмаганман. Сув париси Россиядаги Оқ денгиз музлари остида сузмоқда”, деб ёзади видеони жойлаштирган Майк Удема.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз изоҳларида ғайриоддий мавжудот ҳақида ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди:

Кимдир: "Худойим, бу фаришта-ку! Нақадар гўзал, самовий фаришта, фақат муз остида", - деб ҳайратда қолса, бошқалар моллюсканинг “фариштадан” келиб чиқиши ҳақида баҳслашишди.

"Бу асло фаришта эмас. Унинг ямламай ютишини қаранг», - деб қарши фикр билдирди яна кимдир ва моллюска ўз ўлжасига ҳужум қилиб, конуссимон «панжа»ларини чиқаргани тасвирланган видеони илова қилди.

Денгиз фариштаси - сувда яшовчи йиртқич ҳайвон бўлиб, бошқа моллюскалар билан озиқланади. Улардан баъзилари Шимолий ярим шарнинг совуқ сувларида яшайди.