Талабалар янги китоблар билан танишди

Самарқанд давлат университетида “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” мавзусида ўтказилган тадбир талаба-ёшларни бирлаштирди.

Унда иштирок этган ўқитувчи ва ўқувчилар университет кутубхона фондида сақланаётган бадиий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа мавзудаги адабиётлар билан танишди.

– Мамлакатимизда икки йилдан буён ўтказилаётган “Ёш китобхон” танлови, бугун бирорта ёшни бефарқ қолдирмаяпти, – дейди ўзбек филологияси факультетининг иккинчи босқич талабаси Моҳинур Анварова. – Масалан, бунинг исботини кутубхона ва китоб дўконларидаги одамларнинг гавжумлигидан ҳам кўришимиз мумкин.