Таълим сифати ошишида кутубхонанинг ўрни катта
Китобга меҳр қўйиш, аввало, оилада бошланади ва мактабда шаклланади. Ҳозирги кунда юртимизда бу ҳам борада ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда.
Хусусан, ўқувчи-ёшлар ўртасида ўтказилиб келинаётган «Ёш китобхон» танлови ҳақиқий билим эгаларининг истеъдодини намойиш қилмоқда. Мактаб ўқувчиси китоб ўқиб, хориждаги халқаро таълим муассасаларида ўқияпти, машина, уй оляпти.
Айтиш жоизки, таълим сифатини оширишда кутубхонанинг ҳам ўрни беқиёс. Негаки, ҳар бир ўқилган китоб ўқувчи қалбида яшайди, унга ҳаётга бошқача кўз билан боқишни ўргатади. Бугун нафақат бадиий китоблар, балки илмий-оммабоп китоблар ҳам ўқувчи эътиборидан четда қолмаяпти.
Замонавий таълим стратегиясини ривожлантиришда кутбхона билан ҳамкорликни йўлга қўйиш энг тўғри йўл. Аксарият хориж мамлакатларида ўқувчилар бўш вақтини кутубхонада ўтказади. Чунки кутбхона китобхонни иродасини мустаҳкам қилиб, ички оламини мукаммаллаштиради, янги дунё билан таништиради.
Таълим сифатини ошириш учун биринчи навбатда китобхоналар билан ҳамкорликни мактабгача таълим муассасаларидан бошлаш керак. 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган даврдан бошлаб, боланинг мустақил фаолияти ривожланади ҳамда шахсий фазилатлари таркиб топа бошлайди. Шу билан бирга, ёши катталар, жумладан, тарбиячилар, ўқитувчилар ҳам китобга меҳрни қўйишни ўрганади.
Сифатли таълим беришни ўқитишни йўлга қўйиш ривожлантириш бу энг устувор пировард мақсадимиз экан, бу билан бирга, албатта, кутубхоналаримизни янада кенгайтиришимиз, китобхонликни энг илғор энг замонавий усулларда тарғиб қилишимиз керак.
Зарнигор Эргашева,
Пайариқ туманидаги 28-мактаб кутубхона мудираси.