Таълим тизимида умуман ишламайдиган одамларга йиллар давомида ойлик ёзиб келингани аниқланган
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўнинчи ялпи мажлисда маҳаллий бюджетларга қўшимча манбанинг аниқланиши ва сарфланиши масалаларини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини айтиб ўтди:
"Бош прокуратура берган маълумотларга кўра, 9 ой давомида бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ 764 та қонун бузилиши ҳолати, жумладан, 468 та жиноят аниқланган. Етказилган зарар қарийб 220 миллиард сўм.
Аксарият қонун бузилиш ҳолатлари таълим тизимида кузатилган. Тизимда умуман ишламайдиган одамларга йиллар давомида ойлик ёзиб келинган.
Вазирликлар ва ҳокимликларда ҳам аҳвол шу. Маданият вазирлигида амалда етказиб берилмаган маҳсулотлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун 12 миллиард сўм бюджет маблағи талон-торож қилинган. Биз, “моддий-маданий мерос объектларига қаранглар, маданият марказлари хароб аҳволда”, десак пул йўқ дейишади. Амалда эса аҳвол мана бундай".