Таъминотчи ташкилотлардан коммунал хизматлар бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома олиш тартиби бекор қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан қуйидаги тартиб ўрнатилди:
2020 йил 1 январдан бошлаб, кўчмас мулклар бўйича битимларни нотариал тасдиқлашда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ваколатларига кирадиган коммунал хизматлар бўйича қарздорликлар ҳақида маълумотларни фақат Мажбурий ижро бюроси ахборот тизими орқали онлайн режимда текшириш тартиби ўрнатилган ҳолда, тегишли коммунал ташкилотлардан бундай қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш талаби бекор қилинади.

Яъни, нотариал идораларда нотариусларнинг ўзлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ушбу маълумотларни Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимларидан олади.

Самариддин МАМАЮСУПОВ,
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси
бўлим бошлиғи.