Таъмирлаш ишлари сабаб айрим туманларнинг электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилади
- 11.11.2019 17:25
- 294
- Самарқанд
Ҳурматли самарқандликлар!
Сизга шуни маълум қиламизки, “Талимаржон” ТЭСдаги ПГУ-3 470 мВтли блокда таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани сабаб тизимда қувват танқислиги юзага келмоқда. Шу боис вилоятимизнинг Пахтачи, Ургут, Паст Дарғом, Каттақўрғон, Қўшработ, Самарқанд, Нарпай ва Булунғур туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилиши мумкин.
Айни пайтда узилишларни бартараф этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.
Юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
“Самарқанд ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати.
Теглар:
электр энергияси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа