Танқид қилинган объектда айрим қурилиш ишлари қайта бажарилди

Жорий йилнинг 19 июнь куни Zarnews.uz cайти ва телеграм каналимизда “Вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида нега қурилиш-таъмирлаш ишлари суст кетяпти?” сарлавҳаси остида мақола берилган эди.

Мақолада қайд этилган камчилик ва нуқсонлар юзасидан мазкур объект қурилишига масъул «Kaskata bulding» масъулияти чекланган жамияти раҳбари С.Урақов томонидан муносабат билдирилди:

“Бугунги кунда объектда қурилиш ишларини жадаллаштириш мақсадида ишчилар сони 80 нафарга кўпайтирилди. Қурилиш материаллари билан таъминланди ва айрим сифатсиз ишлар қайта бажарилди. Ҳудудни қурилиш чиқиндиларидан тозалаш ишларининг кун давомида олиб борилиши таъминланмоқда.

“Парвиз проект сервис” МЧЖ томонидан объектни мукаммал таъмирлаш учун тўлиқ лойиҳа ҳужжатлари берилди.

Синфхоналар ва бошқа хоналардаги мебель ва бошқа жиҳозларни қурилиш жараёнига халақит бермайдиган жойга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Объектни ўз муддатида сифатли бажариб, фойдаланишга топширилишини таъминлаймиз”.