Тарғиботчилар Журиятда

Самарқанд вилоятидаги маҳаллаларда «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жомбой туманининг Журият маҳалласида ўтказилган тадбирга ушбу маҳаллада “темир дафтар”, “ёшлар дафтари” ҳамда “аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аъзолари, ишсиз хотин-қизлар, фаоллар таклиф этилди.

Туман ҳокими Қаюм Собиров мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини Жомбойдаги ишлар мисолида гапириб берди. Туманда тадбиркорлар сафи кенгайиб бораётгани, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дунё бозорида сотилаётгани қайд этилди.

Ёш истеъдод эгалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар тадбирга янада файз киритди. Тадбир доирасида қизиқарли викториналар ўтказилиб, ғолибларга совғалар улашилди.

Чарос ЭШОНҚУЛОВА.