Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тарихдаги энг катта дафн маросимлари: Қиролича Елизавета II билан видолашиш учун бир сутка навбатда туришди

* Қиролича Елизавета II нинг жасади эртага, 19 сентябрь куни дафн этилади. Дафн маросими арафасида Euronews телеканали тарихдаги энг йирик мотам маросимлари ҳақида маълумот берди.

* 1948 йил 10 февралда икки миллион ҳиндистонлик Маҳатма Ганди билан видолашиш учун келди. Сиёсатчининг хоки Жамна дарёсига сочилди.

* 1963 йил 25 ноябрда америкаликлар Далласга сафари чоғида отиб ўлдирилган Жон Кеннедига оммавий равишда ҳурмат бажо келтиришди. Капитолийга – АҚШнинг марҳум президенти жасади олдида бир неча юз минг америкалик навбатда туришди. Дафн маросимига юзга яқин давлатдан вакиллар келди.

* 1965 йил 30 январда Буюк Британия Бош вазири Уинстон Черчилл шараф билан дафн қилинди. Мамлакатда бундай шараф одатда фақат қироллар ва маликаларга берилади. Аммо инсультдан вафот этган ҳукумат бошлиғи учун истисно қилинган эди. Унинг тобути Вестминстер залида кўргазмага қўйилган ва дафн маросими Лондоннинг бутун маркази бўйлаб ўтказилган.

* 1970 йил 12 ноябрда Париждаги Нотр-Дам соборида Франция президенти Шарл де Голл билан видолашув маросими ташкил этилди. Унинг жасади маъбадда бўлмаган. Генерал дафн маросимида амалдорлар бўлмаслигини истарди ва унинг жасади Коломбе-ле-Дёз-Эглизда оиласи иштирокида дафн қилинди.

* 2005 йилнинг 8 апрелида Ватикандаги минглаб диндорлар католик черковига 26 йил раҳбарлик қилган Рим папаси Иоанн Павел II билан хайрлашди. Дафн маросимида юздан ортиқ юқори мартабали сиёсатчилар иштирок этди. Бир миллиарддан ортиқ одам мотам маросими телевидение орқали кўришди.

* 2013 йилнинг 15 декабрида Жанубий Африкада апартеид (1948-1994 йилларда Жанубий Африка Иттифоқи ва Жанубий Африка Республикасини бошқарган Миллий партия томонидан амалга оширилган ирқий сегрегациянинг расмий сиёсати)га қарши курашувчи, тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Нелсон Мандела ўзи туғилган Тсгуну қишлоғида дафн этилди. Бунгача Африканинг энг йирик стадиони – Йоханнесбергдаги “Соккер Сити”да Жанубий Африканинг собиқ президенти билан видолашув маросими бўлиб ўтган ва унда АҚШнинг биринчи қора танли президенти Барак Обама сўзга чиққан эди.