Тарихий тасодифлар
Ҳар биримиз ҳаётимизда ҳеч бўлмаганда бир марта тасодифга учраганмиз. Бу бир вақтнинг ўзида икки киши томонидан айтилган бир хил ибора ёки бирон кишини шунчаки эслаб, у билан бўлган учрашув ёки ҳаётимиз давомида қайта-қайта учраб турадиган сеҳрли сана ва рақамлар. Бироқ тарих кўплаб ажойиб воқеаларни биладики, буни бошқа бир дунё кучларининг аралашувидан бошқа нарса эмас, деб изоҳлаш мумкин ҳамда уларнинг ҳақиқат эканлигига ҳам ишониш қийин. Албатта, бу тасодиф эканлигини ҳар ким ўзи учун қарор қилади. Бугун эътиборингизга ҳавола этиладиган бу воқеалар ҳақиқатан содир бўлган ва кўп ҳолларда бу фактлар ҳужжатлаштирилган.
Эдгар По ўз асарида кўп йиллардан кейин содир бўладиган воқеани тасвирлаган
Баъзи тарихчилар Эдгар Аллан Пони вақт машинасида саёҳат қилган ёки ҳеч бўлмаганда, келажакни кўра олиш қобилиятига эга ёзувчилардан деб ҳисоблашади. Бунинг учун уларда жиддий сабаб бор.
“Артур Городон Пимнинг саргузаштлари қиссаси” китобида ёзувчи кемаси қулаши натижасида тирик қолган, егуликлари тугагандан сўнг улардан бирини ейишга қарор қилинган 4 денгизчи ҳақида ҳикоя қилган. Бу бахтсиз Ричард Паркер исмли юнга (кичик матрос) бўлиб чиқди. Эдгар Понинг таъкидлашича, асарда тасвирланган воқеалар ҳақиқатда рўй берган. Фақат у бу воқеа келажакда бўлиб ўтишини кўрсатишни унутган.
Деярли ярим аср ўтиб, бир кема ҳалокатга учради ва яна 4 киши омон қолиб, уч жамоа аъзолари бир кишини ейишга мажбур бўлди. Танлов кимга тушганлигини тушунгандирсиз, ҳа-ҳа айнан юнга Ричард Паркер омадсиз бўлиб чиқди. Айтганча, сўроқ пайтида денгизчилар юқорида айтиб ўтилган китобни ҳеч қачон ўқимаганликларини айтишди.
Авраам Линкольн ва Жон Кеннеди тақдирини боғлаган 100 рақами ёки 100 йиллик фарқ икки президентнинг тақдирини сеҳрли равишда боғлади
1860 йилда Авраам Линкольн Америка Қўшма Штатларининг Президенти бўлди ва роппа-роса бир аср ўтгач, Жон Кеннеди шу лавозимни эгаллади. Бундан ташқари, иккала Президентнинг ўлим ҳолатлари ҳам жуда ўхшаш: улар иккови ҳам жума куни бошига ўқ отиб ўлдирилган.
Линкольннинг вориси Эндрю Жонсон 1808 йилда Кеннедидан сўнг унинг курсисини эгаллаган Линдон Жонсон 1908 йилда туғилган. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Авраамни ўлдирган одам 1829 йилда, Жонни ўлдиргани эса ундан роппа-роса юз йил ўтиб 1929 йилда дунёга келган.
Яна бир ҳолат: Линкольн котибининг фамилияси Кеннеди бўлган, Кеннедининг ёрдамчиси эса Линкольн.
Наполеон ва Гитлерни боғлаған 129 йил. Икки истилочининг боғлайдиган ҳайратланарли далиллар 129 йил ўтиб содир бўлган
Наполеон Бонапарт 1760 йилда туғилган. 129 йил ўтиб, 1889 йилда Адольф Гитлер дунёга келган. Иккаласи бир хил вақт фарқи билан ҳокимият бошига келган. Франция императори 1809 йилда, унинг немис “ҳамкасби” 1938 йилда Австрия пойтахтини забт этди. Ўйлаймизки, ушбу ҳодисалар ўртасидаги қанча вақт ўтганини ҳисоблаб чиқдингиз...
Бундан ташқари, диктаторлар Россияни 129 йил фарқ билан бўйсундириб олишга қарор қилдилар: Наполеон 1812 йилда, Гитлер 1941 йилда ҳужум бошлади. Орада яна 129 йил.
Болалигида ажратилган, тақдири бир хил бўлган эгизаклар
Орадан бир неча йил ўтиб, биродарлар тақдири бир хил ҳаёт йўлини босиб ўтганлиги аниқланди.
Огайо шаҳридаги эгизаклар гўдаклигида ажратилган ва улар бир-бирларини борлигини билмасдан улғайган. Лекин ака-укалар учрашганда, иккаласининг ҳам исми Жейсон эканлиги, улар иккови ҳам полиция ходими бўлиб ишлаганлари ва биринчи хотинларининг исми Линда эканлиги аниқланди.
Аммо тасодифлар шу билан тугамади. Уларнинг иккаласининг Джеймс исмли ўғли, иккинчи хотини Бетти ва Тойи исмли ити бўлган.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси.