Телефонида поездга электрон чипта сохталаштирган фуқаро аниқланди
- 21.12.2021 16:24
- 16
- Жиноят ва жазо
"Бухоро–Самарқанд–Тошкент" йўналишидаги “Шарқ” йўловчи поездида сохта чипта аниқланди.
Маълум бўлишича, Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро шу шаҳар темирйўл бекатидан юқоридаги поезд 10-вагон 38-жойига электрон чиптани телефонида сохталаштириб олган. Аммо ҳолат шу куннинг ўзида фош этилди.
Сохта чипта эгасига нисбатан жиноят кодексининг 228-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Й.Абсаттаров,
Н.Маматов,
вилоят ИИБ транспортда ХТБ ходимлари.