Тест топшириш тартиби қандай? Тест топшириш учун нима қилиш керак?

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълумот берди:

➖ Ҳудудларда тестлар Қорақалпоғистон ва вилоятлар санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг лабораторияларида ўтказилади.

Аризачи оригинал кўринишдаги маълумотни бевосита олиши ёки унинг электрон почта ва Telegram орқали қабул қилиб олиши мумкин.

Коронавирусга экспресс-тест топшириш учун муайян тайёргарлик усуллари зарур эмас.

Таҳлилдан 2-3 соат олдин овқатланмаслик тавсия этилади.

Асосан ПЦР тестидан аввал тайёргарлик талаб этилади.

Тестдан аввал қуйидагилар ман этилади:

🔹 алкоголь қабул қилиш;

🔹 сув ичиш;

🔹 тиббий дори воситаларни истеъмол қилиш;

🔹 оғиз ва томоқни чайиш;

🔹 ишларни ювиш.

Ушбу оддий қоидаларга амал қилиш максимал юқори аниқликдаги натижаларни олиш имконини беради.