Технологиялар туфайли йўқолиб кетган касблар

XX асрда тарихдаги биринчи автомобиллар, самолётлар ва компьютерлар пайдо бўлди. Уларнинг барчаси доимий равишда такомиллаштирилди, ҳозирда кучли смартфонлар, ақлли соатлар ва янгидан-янги бошқа буюмлар каби янги технологиялар бизни қўл меҳнатининг кўп турларидан соқит қилмоқда. Шу сабабли баъзи одамлар келажакда юк кўтарувчилар, котиблар ва бошқа кўплаб касблар вакиллари керак бўлмай қолишидан хавотирда.

Ҳақиқатан ҳам ХХ аср бошидаги баъзи касблар айнан технология ривожланиши туфайли йўқ бўлиб кетди. Мисол учун, бир вақтлар музлатгич сифатида фойдаланиш учун одамларнинг уйларига улкан муз бўлакларини етказиб берадиган музкесарлар бўларди. Лекин музлатгичлар пайдо бўлиши билан музўярларга эҳтиёж қолмади. Хўш, технологиялар яна қайси касбларни сиқиб чиқарди?

Уйғотувчи одам

 1920 йилларда Ирландия ва Aнглияда ҳар куни эрталаб маълум бир вақтда ҳаммани уйғотадиган одамлар бор эди. Бунинг учун улар эшикларни тақиллатиб чиқар, ёки деразаларга майда тошлар отарди. Қоидага кўра, уй эгалари пул ташлашиб, уйғотувчи одамнинг хизмат ҳақини тўлаган. Будильникларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши билан “тақиллатувчи”ларга эҳтиёж бутунлай йўқолди.

Боулингдаги «Пинспоттерлар»

 

Пинспоттер - бу боулинг ўйинчилари томонидан йиқитилган кеглиларни жойлаштириб қўядиган механизм. XX асрнинг бошларида бу технология ҳали ихтиро қилинмаган эди, шунинг учун уларни йиғиб олиб, тартибга солиш билан оддий одамлар шуғулланган. Бу кам ҳақ тўланадиган иш бўлиб, асосан, қийинроқ ишларга унчалик ярамайдиган ёш болалар ва қариялар "пинспоттер" сифатида ишлаган.

Ишчилар китобхони

 

Кўпчилик бугунги кунда ҳам ухлаб қолиш мумкин бўлган жуда зерикарли ишлар билан шуғулланади. Радио ихтиро қилинишидан олдин, турли корхоналар ишчи-хизматчилари, барча турдаги адабиётлар ёки янгиликлар билан овоз чиқариб ўқийдиган махсус ёлланган одам томонидан хабардор қилинган. Ўз-ўзидан маълумки, бундай ишга фақат ўқимишли, баланд овозли одамгина эриша олган ва бундай одамлар узоқ вақт давомида фаолият кўрсатганлиги сабабли тарихдан жой эгаллади.

Жасад ўғриси

 

Тахминан юз йилдан сал олдин ҳали тиббиёт жуда кам ривожланган пайтларда олимлар тана аъзоларини ўрганиш учун жасадларга муҳтож эдилар, лекин тирик ва жонсиз “материаллар” устида операцияларни бажариш тақиқланган эди. Шунинг учун тажриба ўтказиш мақсадида олимлар кўчада жасадларни топиб берадиган "жасад ўғирловчилар"ни ёллашларига тўғри келган.

Дунёмиз ўзгаришда давом этмоқда, ким билсин, бугунги кунда кўпчиликка таниш касблар ҳам келажакда йўқ бўлиб кетса, ажабмас.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.