Тез ёрдамга 26 та замонавий реанимобиль ва 89 та "Дамас" русумли автомашиналар берилди
- 04.04.2019 16:31
- 135
- Саломатлик
Тўғриси, тез тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳволидан шу пайтга қадар нафақат аҳоли, балки ўзимиз ҳам қониқмасдик. 2017 йилда вилоятимиз аҳолисига 137 та тез ёрдам автомашиналари хизмат қилган бўлса, ҳозирда уларнинг сони икки баробар ошди.
Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги "Шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра вилоятдаги мавжуд тез тиббий ёрдам автомашиналарининг барчаси бизнинг корхонамизга ўтказилди. Натижада 26 та замонавий реанимобиль ва 89 та "Дамас" русумли тез тиббий ёрдам автомашиналари олинди ҳамда қўшимча 515 та ҳайдовчи иш ўрни яратилди.
2018 йилда эса Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан беғараз 6 та реанимобиль ва 11 та тез тиббий ёрдам автомашиналари ажратилди.
Абдукарим САМАДОВ,
Самарқанд шаҳридаги "Ихтисослаштирилган
автотранспорт" давлат корхонаси раҳбари.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа