Тезюрар поездига олинган чипта пули қайтарилди
Самарқанд вилоят ҳокимининг Телеграмм мессенжерига шаҳарнинг Бекзод кўчасида истиқомат қилувчи М.Шамсиева мурожаат қилган. Унда келтирилишича, М.Шамсиева Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланувчи “Шарқ” тезюрар поездига 3 дона темирйўл чиптасини харид қилган. Поезд рейси номаълум сабабларга қолдирилган ва бу ҳақда йўловчилар огоҳлантирилмаган. Фуқаро чипта учун тўланган 321 000 (уч юз йигирма бир минг) сўмни қайтариб олишга кўмак беришни сўраган.
Мутасаддилар томонидан Самарқанд темирйўл вокзали мутахассиси ва аризачи иштирокида вазият ўрганилди. Натижада, вокзал маъмурияти хатоси туфайли фойдаланилмаган чипталар пули, яъни 321 000 сўм М.Шамсиевага қайтарилди.
Гулчеҳра Бердиёрова.