Тиббиёт ниқоби олиб келиб беришни ваъда қилиб, 16 минг долларга яқин маблағни олган фирибгар ушланди
Жорий йилнинг 24 февраль куни 43 ёшли А.А. ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида 32 ёшли Б.Б.га Эрон давлатидан 2 миллион дона тиббиёт ниқоби олиб келиб беришини ваъда қилиб, Б.Б.дан 15.950 АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулларни олдиндан олиб, шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича А.А. айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.