Тиббиёт ниқоблари “Тиббий буюмлар рўйхати”дан чиқарилди
- 21.03.2020 18:48
- 219
- Саломатлик
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда тиббиёт ниқобини ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди. Шунингдек, тиббиёт ниқоби амалиётда қўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Ушбу буйруқ аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигининг олдини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш мақсадида қабул қилинди.
Теглар:
тиббий ниқоблар
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа