Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тирсакни тирсакка теккизиб кўришишда коронавирус юқмайдими?

Европада ўйлаб топилган тирсакни тирсакка теккизиб саломлашиш ёшлар орасида оммавий тус олмоқда. Хўш, аслида бу усулда саломлашишда коронавирус юқмасчлигига ким кафолат бера олади?

Ҳозирги кунда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан одамлар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олишда энг яхши усул - бу камида бир-икки метр оралиқ масофа сақлаш, оммавий йиғилмаслик, уйдан чиқмаслик, деб ҳисобланмоқда.

Энди мана шу тавсияларни ҳисобга олсак-да, ўша Европадан кириб келган - қўл тирсагини тирсакка теккизиб саломлашиш усули тўғрими ёки нотўғрилигини солиштирсак.

Англаганингиздек, бу усулда саломлашиш аслида мутлақо нотўғри ва хавфлидир. Шу сабабли ёшларимиздан бундай усул билан саломлашмасликни, оралиқ масофа билан, ўзимизнинг ўзбекона, қўлни кўксимизга қўйиб саломлашишларини сўрардик.

Биласангиз, ўзимизнинг ўзбекона, қўлни кўксимизга қўйиб саломлашиш саломатлигингизга умуман хавф солмайди.

Жaмолбек СAЛОМОВ.