Толибонлар ва расмий Қобул коронавирусга қарши курашишда бирлашмоқда
- 22.04.2020 18:34
- 153
- Хориж
Расмий Қобул ва толибонлар террорчилик ҳаракати (Ўзбекистонда тақиқланган) COVID-19га қарши курашиш ҳаракатларини бирлаштириш учун музокаралар олиб бормоқда.
Улар ҳар иккала томоннинг назоратида бўлган ҳудудларда бирдамликда ҳаракат қилишга уриниб кўришади. Бу ҳақда РИА Новости нашрига Россиянинг Афғонистондаги элчиси Александр Мантицкий хабар қилди.
ЖССТнинг ва Афғонистон Ислом Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тахминларига кўра, мамлакатнинг 16 миллиондан ортиқ аҳолиси коронавирус инфекциясини юқтириб олиш эҳтимоли юқори. Мазкур кўрсаткич Афғонистон аҳолисининг 50 фоизига тенг.