"Тонировка"га рухсат олишда воситачилар хизматидан фойдаланмаган маъқул
- 04.10.2019 15:44
- 150
- Жамият
Жорий йилнинг 2 октябрь куни Мирзо Улуғбек тумани прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг май ойида 46 ёшли Шавкат Р. 34 ёшли Абдурасул Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБда танишлари борлигини айтади ва автомобиль учун тонировкага рухсат, "чиройли" давлат рақами олиб беришни ваъда қилади.
Бунинг учун Шавкат Р. Абдурасул Н.дан 22 миллион сўм олган. Аммо ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси ("Фирибгарлик") бўйича жиноий иш қўзғатилди.
"Ҳурматли фуқаролар! Ишонувчанлигингиздан фойдаланмоқчи бўлган нотаниш одамлардан эҳтиёт бўлинг. Автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш учун рухсатномани ва давлат рақамини харид қилиш учун тегишли идораларга расман мурожаат қилинг", дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа