Тоқаев Қозоғистон парламенти қуйи палатасини тарқатиб юборди

Қозоғистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Қосим-Жомарт Тоқаев республика парламенти қуйи палатасини тарқатиб юборди ва депутатлар сайловини 2023 йил 19 мартга тайинлади.

“Мен Мажлисни тарқатиб юбориш ва маслаҳатлар (маҳаллий вакиллик органлари) ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонларни имзоладим. Депутатларнинг янгиланган таркиби бундан кейин ҳам худди шу форматда иш олиб боришига ва мамлакатимизни ҳар томонлама модернизация қилишга янги суръат бағишлашига умид билдираман", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, барча даражадаги маҳаллий вакиллик органлари депутатлари сайлови мамлакат Марказий сайлов комиссияси томонидан тайинланади.

Тоқаев депутатларга фаол фаолияти учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, улар Қозоғистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларнинг энг марказида бўлган. Энди парламент қуйи палатаси депутатларининг 70 фоизи партия рўйхати асосида, 30 фоизи эса бир мандатли округлардан сайланади.