Тошкентда биринчи хонимлар иштирокида экофорум ўтказилди
Тадбирда Туркия биринчи хоними Эмине Эрдоған, Эрон президентининг рафиқаси Жамиле Аъламулхудо, Қирғизистон биринчи хоними Айгул Жапарова ҳам иштирок этди.
“Қўшниларимиз билан биргаликда Самарқанд экологик оромгоҳи якунлари бўйича ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшлар ва болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам бўлади”, деди Зироат Мирзиёева тадбирдаги нутқида.