Тошкентда «Газель» юк автомашинаси ёниб кетди

Жорий йилнинг 30 май куни соат 11:52 да Тошкент шаҳар ЁХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига Яшнобод тумани, Оҳангарон шоҳ кўчаси 11-уй олдида “Газель” русумли юк ташиш автомашинасида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабарига кўра, воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида автомашинасининг мотор, салон қисми ва юкхонасидаги маҳсулотлари қисман ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.