Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Товоқбулоқдаги ёғоч устунлар ва эски трансформатор келгуси йил дастур асосида алмаштирилади

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Zarnews.uz “Электрчилар ваъдасини бажармаяпти” сарлавҳаси билан Нуробод туманининг Товоқбулоқ қишлоғидаги симёғочларнинг яроқсиз аҳволга келиб қолган юзасидан мурожаат эълон қилинди.

Мазкур мурожаатда келтирилган масала “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлар корхонаси” мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилди. Товоқбулоқдаги симёғочлар авариявий ҳолатида эканлиги аниқланди.

Мазкур қишлоқдаги яроқсиз 30 дона ёғоч устунларни темир бетон устунларга алмаштириш ҳамда 0,4 ҳаво линияли № 563 трансформатор пунктини янгилаш масалалари 2021 йил давлат дастурига киритилишини маълум қиламиз.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.