Товуслар узоқ ва баланд учмайди

Товуслар – қирғовул (тустовуқ)лар оиласига мансуб йирик қушлар. Улар ўзининг елпиғич каби ҳурпайиб турадиган кўзли думи туфайли товуқсимонлар орасида энг гўзал қуш сифатида танилган. Оддий товус қуши одамлар томонидан хонакилаштирилган. Товуслар Шарқ ва Ғарбнинг кўплаб санъат асарларида тасвирлаб келинган. Ҳиндуизмда Маюра (товус) муқаддас қуш ҳисобланади.

Товуснинг думида 200 тагача пар бор;

Ўрта Шарқда Ҳаёт дарахтининг иккала томонида тасвирланган юзта кўзли товус – бу бузилишга берилмайдиган қалб ва онг мувофиқлиги белгисини билдиради.

Товуслар бўлган жойда илон бўлмайди. Улар кобра ва бошқа турдаги илонларни ўлдиради ва ейди.

Қадимги Мисрда товус қуёш бутхонаси жойлашган шаҳар – Гелиополиснинг рамзи ҳисобланган.

Шарқда, айниқса, Ҳиндистон ва Эронда товус муқаддас қуш, илоҳий мавжудот, мағрурлик, шоҳона улуғворлик, бойлик ва маънавий устунлик рамзи ҳисобланган.

Буюк Александр товусларни бошқа “соврин”лар қаторида Юнонистонга олиб келган, кейинчалик улар Римга олиб кетилган.

Товус жўжалари секинлик билан ўсиб боради, тож патлари бир ойдан кейин пайдо бўла бошлайди ва ёш хўрозларнинг “орқа этаги” деярли уч ёшга тўлганида тўлади.

Хитойда товус Мин сулоласининг тимсоли ҳисобланади.

Товуснинг 140-160 сантиметр узунликдаги думи бор.

Африка ва Конго товуслари товуқ жинсининг энг қадимий вакилларидан бири бўлиб, улар ҳинд товусларининг катта бобоси ҳисобланади.

Ажабланарли кўринса-да, товуслар унчалик узоқ бўлмаган муддатда ва паст баландликда парвоз қилади.

Баҳора тайёрлади.