Тойлоқ тумани марказидан Самарқанд шаҳридаги Ҳазора бошбекатигача автобус қатнови йўлга қўйилди
- 23.02.2023 11:54
- 362
- Самарқанд
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизматига кўра, мазкур йўналиш “Мароқанд транс 777” МЧЖ томонидан ташкил этилди. Автокорхона бунинг учун Хитойдан автобуслар олиб келган.
Ушбу йўналиш Ҳазора автобошбекатидан бошланиб Тойлоқ тумани марказигача бўлган масофани қамраб олади. Бунда автобуслар Спитамен шоҳ, Мирзо Улуғбек, Гагарин, Рудакий номли кўчалар орқали Шодиёна савдо мажмуасигача Шоҳи Зинда, уста Умар Жўрақулов, Шабод, Панжакент кўчалари орқали Тойлоқ туман марказида йўналишни якунлайди.
Йўналишнинг умумий узунлиги 25 км бўлиб унда ҳозирча 11 та автобус 12 дақиқалик интервал асосида ҳаракатланади. Йўл кира нархи 1400 сўмни ташкил қилади. Автобуслар электрон тўлов тизимига мослаштирилган ҳамда GPS трекерлари орқали онлайн кузатиб борилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- 3 соат аввал
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб