Трамп Германияни ҳимоя қилишдан бош тортди
- 30.07.2020 22:54
- 225
- Хориж
АҚШ Германиядаги Америка ҳарбийлари сонини камайтиришга қарор қилди. Мамлакат Президенти Дональд Трамп Твиттер саҳифасида ўзининг бу борадаги фикрини билдирди.
“Германия электр энергияси учун Россияга йилига миллиардлаб доллар беради. Шундан сўнг биз Германияни Россиядан ҳимоя қилишимиз керакми? Бундан ташқари, Германия НАТОга тўланадиган икки фоизли бадални кечиктирмоқда. Шу сабабли биз айрим ҳарбий қўшинимизни (Германиядан) олиб чиқишга қарор қилдик”, деб ёзди АҚШ етакчиси.
Бироз олдин АҚШ Мудофаа вазири Марк Эспер Пентагон 11,9 мингга яқин ҳарбийларини Германиядан олиб чиқиб кетишини, шунингдек, АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлиги штабини Бельгияга кўчиришини маълум қилган эди.
Эспертнинг сўзларига кўра, Америка ҳарбийларининг кўчирилиши яқин ҳафталарда амалга оширилади. Кўчирилаётган ҳарбийларнинг 5,6 минг нафари бошқа НАТО давлатлари ҳудудига юборилади. Қолган қисми АҚШга қайтарилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим