Трамп штатлар губернаторларини мактабларни қайта фаоллаштиришга чақирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп штатлар губернаторларини мактабларни қайта фаоллаштириш устида изланишлар олиб боришга чақирди.

“Фикримча, улар мактабларни очишлари зарур. Ёш болаларга касаллик юқиш эҳтимоли кам”, деди у Колорадо ва Шимолий Дакота губернаторлари билан бўлган учрашувда.

Трампнинг сўзларига кўра, сўнгги қарорни штат раҳбарлари қабул қилади. Бироқ у мактаблари очилмаган штатларни тикланган деб ҳисобламайди.

Шу билан бирга, у ўз саломатлигидан хавотир олишга етарли асослари бўлган ёши катта мактаб ходимлари кейинроқ ишга чиқишлари мумкинлигини таъкидлади.

Айни вақтда АҚШ мактаблари пандемия туфайли ёпилган. Мактаб ўқувчилари масофадан таълим олиш тизимига ўтказилган. Кўплаб штатларда мазкур тизим ўқиш йилининг охиригача узайтирилган.