Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Трамп: урушни тўхтатиш учун Украина Россияга ҳудудининг бир қисмини бериши керак

Америка Қўшма Штатларининг 45-президенти Доналд Трамп Reuters агентлигига берган интервьюсида Россия президенти Владимир Путин "Вагнер ЧВК" исёни туфайли "бироз заифлашгани" ва Қўшма Штатлар Россия ҳамда Украина ўртасида тинчлик учун музокараларда воситачи бўладиган вақт келганини айтди.

"Мен ушбу бемаъни урушда одамлар ўлимига барҳам берилишини истайман", деди Трамп.

Унга кўра, Украина расмийлари урушни тўхтатиш учун ҳудуднинг бир қисмини Россияга беришга мажбур бўлиши мумкин. Шу билан бирга, Трамп ўз ерларини ҳимоя қилаётган украиналиклар “катта мақтовга лойиқ” эканини таъкидлаган.

Ўйлайманки, улар (украиналиклар) ўзлари ишлаб топганининг катта қисмини ўзларида сақлашга ҳақли ва Россия ҳам бунга рози бўлади деб ўйлайман. Бизга тўғри воситачи ёки музокарачи керак, лекин унақаси ҳозир бизда йўқ. Менимча, АҚШ ҳозир қилиши керак бўлган энг муҳим нарса бу тинчлик, Россия ва Украинани бирлаштириш ва тинчлик ўрнатишдир. Сиз шуни қила оласизми? Икки томонни бирлаштириш ва тинчлик ўрнатиш вақти келди.

АҚШнинг собиқ президентининг таъкидлашича, агар Путин Россия Федерацияси раҳбарлигида қолмаса, унинг ўрнини ким эгаллаши аниқ эмас, муқобил “яхшироқ ёки баттарроқ бўлиши мумкин”.

Украина ҳукумати урушни тугатишнинг асосий шарти Россия қўшинларининг Украина ҳудудидан олиб чиқилиши деб ҳисобламоқда. Қўшма Штатлар Россия қўшинларини "Украина суверен ҳудуди"дан олиб чиқиб кетиш тарафдори. Россия расмийлари аввалроқ тинчликка эришиш учун Украина ҳукумати “янги ҳудудий воқеликни”, яъни Украина ҳудудларининг бир қисми аннексия қилинишини тан олиши кераклигини таъкидлаган эди.

2017-2021 йилларда АҚШни бошқарган Дональд Трамп 2024 йилги сайловларда Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлишни режалаштирмоқда. Республикачилар партиясидан президентликка номзодлар орасидаги сўровларда Трамп етакчилик қилмоқда.