Трамп Хитойни қанча компаниялар тарк этишни режалаштиргани ҳақида айтди

13 фоизга яқин компаниялар Хитойни тарк этишни режалаштирган, АҚШ Президенти Дональд Трамп журналистларга шу ҳақда маълумот берди.

“Мен хозиргина 13 фоиз компаниялар яқин келажакда Хитойни тарк этишни режалаштираётгани ҳақида янгиликларда кўрдим. Бу катта мавзу. Ва мен бундан хайратланганим йўқ. Фикримча, рақамлар бундан-да кўпроқ бўлади, чунки улар (Хитой) қўшимча солиқлар бўйича рақобатлаша олишмайди. Улар ўз валютасини девальвация қилишди ва пулларини сарфлашяпти (иқтисодиётга)”, - таъкидлади у.

Трамп сўз Америка компаниялари ҳақида бораяптими ёки умумий хорижий компаниялар ҳақида бораяптими бунга аниқлик киритмади.

Олдинроқ Трамп, 1 сентябрдан бошлаб АҚШ Хитойдан келган 300 миллиард долларга тенг маҳсулотларга нисбатан қўшимча солиқлар режалаштирилганидек 10 фоиз эмас, 15 фоиз кўтарилиши ҳақида, йилига 250 миллиард долларга тенг бошқа гуруҳ маҳсулотларига нисбатан эса 1 октябрдан қўшимча солиқлар 25  эмас 30 фоизни ташкил қилишини айтган эди.

2018 йилдан бери АҚШ ва Хитой ўртасидаги икки томонлама савдо шартлари бўйича узлуксиз олиб борилаётган музокаралар, ўзаро қўшимча солиқларнинг кўтарилиши оқибатида  айни вақтда тўхтатилган.

Навбатдаги келишмовчиликдан сўнг, Трамп Хитой АҚШ савдо вакиллари билан алоқага чиққанини ва музокараларга киришишга қайтиш истагини билдирганлигини таъкидлаган эди.  Америка Президентининг сўзларига кўра, мазкур масала бўйича музокаралар тез кунларда бошланиши керак.  Хитой ушбу маълумотни тасдиқламади ва АҚШ олиб бораётган хато харакатларидан воз кечишига ва савдо маслаҳатларини янгилаш учун шароит яратиб беришига умид билдирди.

АҚШ ва Хитой ўртасида бошланган, иқтисодий уруш даражасига етган музокараларга бутун дунё жамоатчилигининг эътибори қаратилган.